Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ
2022-08-22 17:54:42 203
#Инсон_ қадри_ учун
Жараён
Айни кунларда энг улуғ ва энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 31 йилгини кутиб олиш арафасида турибмиз. Дарҳақиқат, мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган мустақиллик байрамини кутиб олиш, қалбларимизга ўзгача шукуҳ бағишлайди.
Чунки, озод ва обод юртимиз қиёфасидаги гўзалликнинг тобора чирой очаётганлиги, маҳаллаларимиздаги кўркамлик, йилдан – йилга жадаллик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан кўзимиз қувнайди, инсонлардаги хушкайфият эса барчамизда Истиқлол берган неъматларга шукроналик туйғусини уйғотади.
Юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Қўштепа туманидаги Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ҳоким ёрдамчи М.Хакимовнинг ҳаракати билан маҳаллага тоза ичимлик сув тармоғи тортилмоқда. Байрам арафасидаги бундай ўзгаришлар Шаҳартепа аҳли учун истиқлол берган неъматларга шукроналик туйғусини уйғотмоқда.