Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 142 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

×

 2022-08-18 16:27:42    191

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти, қонун билан давлат хизматчилари зиммасига юклатилаётган вазифа ва масъулиятлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, бўлим бошлиқлари, мутахассислар ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунини маҳаллий ҳокимият ва ҳудудий давлат органларида тарғиб қилувчи ишчи гуруҳ аъзолари томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти слайд кўринишида тақдимот қилиниб, йиғилганларга тушунтирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган семинарда иштирокчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.  













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram