Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ
2022-08-17 16:36:33 251
Байрам шукуҳи ҳар бир хонадонга, ҳар бир қалбга кириб бормоқда
Бу йил Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги катта байрам сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан юртимизнинг барча гўшаларида тантанали тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, байрамнинг шукуҳли манзараси Қўштепа туманининг ҳар бир ҳудудида, маҳаллаларда, ҳар бир хонадонда, ҳар бир қалбда намоён бўлмоқда. Айниқса, маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда кекса ёшдаги нуронийлар, беморлар-у, якка ёлғиз яшовчилар, эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг холидан хабар олиниб, уларга чексиз байрам қувончи улашилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун Халқобод, Қоражийда ва Хўжақишлоқ маҳаллалари ҳамда 22 ДМТТ ҳамкорлигида ўтказилди.
“Она азиз муқаддас сиймо” деб номланган тадбирда маҳаллалардаги нуроний онахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда хотин-қизлар иштирок этишди.
Кўнгилочар ва байрамона кайфиятда ўтказилган кўрик танловда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи оналар қизлари билан биргаликда иштирок этишди. Танловда асосан, оилавий ҳаётга тайёрлаш, кийиниш ва сўзлашиш маданияти ғоялари илгари сурилди. Иштирокчилар эса турли шартлар бўйича беллашдилар. Тадбир сўнгида танлов иштирокчиларига хомийларнинг совғалари топширилди.