Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-08-10 15:09:40    130

PDF юклаш
Чоп этиш



Ижтимоий тармоқлар орқали “ТТЁ бригадаси учун зарур шароит яратилмаган...” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. Аҳолига тез тиббий ёрдам хизматини яқинлаштириш мақсадида ҳурматли Президентимиз фармони билан ТТЁ бригадалари оилавий поликлиникаларга бириктирилган. Аммо 88-оилавий поликлиникага бириктирилган ТТЁ бригадаси учун ҳеч қандай шароит яратилмаган. Бригада учун қўшимча бино қуриш бир неча йилдан буён ортга сурилмоқда. Ҳозирда шифокорлар томонидан аҳолидан йиғилган эҳсон пуллари ҳисобига ҳашар йўли билан 3 хонадан иборат бино қурилмоқда. Негадир бу ишларни амалга оширишга на туман тиббиёт бирлашмаси, на туман ҳокимлиги ва на сектор раҳбарияти эътибор қаратмоқда. Наҳотки, ишчи-ходимлар учун қулай шароит яратиш аҳолининг эҳсон пулию оқ халат кийган “қурувчи”ларга қолган бўлса?!” – дея шикоят қилинган. 

           Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

“Гармдон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 88-сонли оилавий поликлиника биноси 1998 йилда 50 қатновга мўлжаллаб қуриб битказилган. Ҳозирги кунда бино таъмирталаб холга келган, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли қарори, 5-бандига асосан 2023 йилда дастур доирасида капитал реконструция килиш ҳамда қўшимча бино қуришга киритилган. 2021 йил 25 майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5124-сонли ҳамда Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5199-сонли карорлари, ижросини таъминлаш, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими бўйича фаолият олиб бориш ва тўлиқ рақамлаштириш, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида молиялаштиришнинг янги механизмларини тадбиқ этиш ҳамда ҳудудларда Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга тайёргарлик кўриш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2022 йил 28 июлдаги 25-сонли буйруғини инобатга олиб ҳамда Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022-йил 1 август кунги “Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида Давлат тиббий суғуртаси тизими механизмларини жорий этишга тайёргарлик ишларини амалга ошириш чора тадбирларини янада жадаллаштириш ҳақида”ги № 134-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида барча бирламчи тиббий муассасаларда врачгача қабул хоналари ташкил этилмоқда, шунингдек 88-сонли оилавий поликлиникада ҳам врачгача қабул хоналарини ташкил этиш мақсадида тез тиббий ёрдам бригадаси 88-сонли ОПнинг қўшимча биносига тиббиёт бирлашмаси ҳамда хомийлар кўмаги билан қурилаётган ТТЁ хоналари битгунига қадар вақтинча кўчириб ўтазилаётганлигини маълум қиламиз”.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram