Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

30-июль “Халқлар дўстлиги куни”муносабати билан туман ҳокими И.Новиковнинг ТАБРИГИ

 2022-08-03 11:48:05    276

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум қадрли дўстлар ҳамда азиз меҳмонлар!

Мана бир неча кундирки, 30-июль “Халқлар дўстлиги куни” юртимиз бўйлаб катта бир байрам сифатида кенг нишонланиб, қардош миллат вакилларига чексиз ҳурмат ва эхтиром кўрсатилиб келинмоқда. 

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари якдил, аҳил бўлиб яшаётгани, ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатлари ҳамда эзгу мақсадлари рўёби учун тенг ва кенг имкониятлар яратиб берилгани алоҳида эътирофга ҳамда ибратга лойиқ. 130 га яқин миллий маданий марказларнинг самарали фаолият олиб бориши учун ҳар томонлама кўмаклашилаётгани турли миллат вакилларининг ўз она тили, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги ва миллий қадриятларини ривожлантиришида муҳим ўрин тутмоқда.

Улар “халқ дипломатияси” механизмидан фаол фойдаланган ҳолда тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртлар билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз таълим муассасаларида ўқиш 7 тилда олиб борилмоқда. Теле-радио кўрсатув ва эшиттиришлар 12 тилда эфирга узатилмоқда, газета ва журналлар 10 дан ортиқ тилда чоп этилмоқда.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастурини амалга оширилиши ҳам, миллий маданий марказларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллати, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар, фуқаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” тамойилини амалга оширишга хизмат қилади.

Бу борада “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида анъанавий “Дўстлик фестивали” муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу фестивал икки босқичда – ҳудудий ва республика босқичларида икки йилда бир маротаба ўтказилиб, айтиш жоизки, “Бағри кенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” тамойилини амалга ошириш билан бирга, ёшларни миллатчилик ва экстремизм ақидаларига қарши мафкуравий иммунитетга эга, мустақиллик ғояларига содиқ бўлган баркамол авлодни тарбиялашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган.

Мухтасар айтганда, “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги анъанавий Дўстлик фестивали, миллатлараро тотувлик ва динлар аро бағрикенглик соҳасида Ўзбекистоннинг ўз мақсадларига содиқлигининг ёрқин ифодаси сифатида хизмат қилиши билан бирга, мамлакатда миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантириш, миллий маданий марказлар учун янада қулай ва кенг имкониятлар яратиш, уларнинг бунёдкорлик ташаббуслари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Қўштепа туманида истиқомад қиладиган барча қардош миллат вакиллари ва ҳамюртларимизни “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан яна бир бор самимий муборакбод этаман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Эътиборларинг учун рахмат !