Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОИЛА МУҚАДДАС” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-06-23 15:38:06    187

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги 3-МТТда Борот, Пахтакор, Гармдон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида “Оила муқаддас”, “Сиз қонунни биласизми?” ҳамда “Қизларни энг гўзал фазилатлари билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялашда нуроний онахонлар имкониятларидан самарали фойдаланиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.



Маҳаллалардаги фаол аёллар, нуроний онахонлар ва наъмунали оила бекалари билан ўтказилган давра суҳбатини Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилзодахон Олимова очиб берди.





Дилзодахон Олимова оиланинг жамиятимиздаги юксак мақоми, унга берилаётган катта аҳамиятнинг бугунги кунимиз учун қанчалар долзарблиги ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Шунингдек, “Оила – Ватан ичра, кичик Ватан” дея урғу берди.



Тадбир давомида сўз олган туман бош отинойиси Муқаддамхон Ўрмонова, маҳалла фаоллари ва нуроний онахонлар оиланинг муқаддаслиги, унинг жамиятимизнинг кичик ячейкаси сифатида жамият ривожидаги ўрни, жамиятдаги соғлом муҳитни таъминлашдаги аҳамияти ҳақида гаприб ўтдилар. Муқаддас саналмиш оила қўрғонининг мустаҳкам бўлиши жамиятнинг ҳар бир соҳасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши, соғлом оила аъзолари, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик, уларнинг ҳар бир иши, кайфияти айнан ўз оиласидаги муҳитга боғлиқлиги ҳақида ҳам сўз борди.

Рисоладагидек оилаларнинг кўпайиши бугунги кунда оила қуриш ёшида бўлган ёш йигит-қизларимизнинг олган таълим-тарбияси, уларнинг оила ҳақидаги билимларни қай даражада билишларига, оилавий муносабатларга қай даражада жиддий қарашларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ушбу давра суҳбати ҳам айнан мана шундай долзарб мавзу юзасидан бўлиб ўтди.  





Суҳбат давомида қизғин савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. Қолаверса, “Сиз қонунни биласизми?”, “Қизларни энг гўзал фазилатлари билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялашда нуроний онахонлар имкониятларидан самарали фойдаланиш” мавзуларига ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида маҳаллаларнинг фаол аёлларига, шунингдек, ҳар жабҳада барчага намуна бўлаётган аёлларга эсдалик совғалари берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram