Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

×

 2022-06-02 02:46:18    145

PDF юклаш
Чоп этиш



“Борингизга шукур, азиз санъаткорлар”

“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида бўлиб ўтаётган ижодий учрашувлар давомида элимиз ардоғидаги санъаткорларимиз маҳаллалардаги беморлар, меҳнат фахрийлари ва ёши улуғларимизнинг холидан хабар олишмоқда. Санъаткорларимизнинг кутилмаган ташрифидан улар бағоят мамнун бўлмоқдалар.



Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Муҳаббат Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулхай Каримов, бадиий сўз устаси Зокир Очилдиев, эстрада хонандаси Умид Шаҳобов, эстрада хонандаси Гуласал Абдуллаева, Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ансамбили хонандаси Бобуржон Худойқулов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси Обиддин Маҳмудов ҳамда “Комедия шоу” жамоаси аъзолари Ватан маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Адҳамжон Мирзаев ва маҳалланинг “Темир дафтари”да турувчи, ногирон Зокиржон Ахмадалиевларнинг, шунингдек, Каттаболтакўл маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси 87 ёшли Малохатхон ая Умурзоқоваларнинг хонадонида бўлдилар. 



Ушбу хонадонларга Ўзбекистон Республикаси президент маслаҳатчиси ўринбосари шоир Нодир Жонузоқ  ҳам ташриф буюрди. У хонадон соҳиблари билан яқиндан суҳбатлашиб, яшаш шароитлари билан танишди. Ташриф давомида уларнинг ҳар бирига эсдалик совғалари улашилди.




Шунингдек, “Оналарга эҳтиром” тадбирлари ҳам давом эттирилиб, Қоражийда маҳалласидаги 91 ёшли Махсудахон Умарқулова, Халқобод маҳалласидаги Мелинисо Шоқосимова, Хўжақишлоқ маҳалласидаги Холисхон Ҳакимовалар йўқланди. Санаъткорларимиз гулдасталар, совға-саломлар билан кириб бордилар. Меҳмонларимиз ўзларининг она ҳақидаги шеър ва қўшиқлари билан уларнинг кўнглида тахт қуришди. Оналар учун жонли ижрода қўшиқлар куйланди. Бугунги дориломон кунимизга шукрона келтириб, юртимизга тинчлик сўраб дуога қўл очган оналаримиз учун бундан ортиқ бахт бормикин яна?





- Борингизга шукур, азиз санъаткорларимиз. Халқни хизматидан ҳеч қачон чарчаманглар, - дейишмоқда дуога қўл очган танти Қўштепаликларнинг барчаси. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram