Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАХСУС ҲАФТАЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8ae20122cb58536d7e588.jpg)
2022-05-28 14:18:33 240
![](https://telegra.ph/file/8ae20122cb58536d7e588.jpg)
Қўштепа тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотларида 1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 25-31 май кунлари “Болаларга беринг дунёни” шиори остидаги махсус ҳафталик доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Жумладан, ҳафталик доирасида Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларида таълим олаётган 5-7 ёшли тарбияланувчилар ўртасида спортнинг велопойга мусобақаси ўтказилди.
Иштирокчилар “Белгиланган масофага, белгиланган вақтда ким олдин етиб келиш” шарти бўйича беллашдилар. Мусобақада 6-МТТ тарбияланувчиси С.Турсунов, 7-МТТ тарбияланувчиси Л.Кенжаев ҳамда 46-МТТ тарбияланувчиси А.Абдумуталбоевлар фахрли ўринларни эгаллашди.
Шунингдек, 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар ўртасида шахмат-шашка бўйича ҳам мусобақа бўлиб ўтди. Ғоят қизиқарли ўтган мусобақада 14-МТТ тарбияланувчиси М.Набиев ҳамда 35-МТТ тарбияланувчиси А.Арабов, 27-МТТ тарбияланувчиси Р.Алиева ҳамда 18-МТТ тарбияланувчиси И.Валиевлар ғолиб деб топилди.
![](https://telegra.ph/file/217277cf9d58dfaa4de29.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8bcd026b2424442b2c91e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d435205b6c74d54a4833f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/529da25b9ef227adb6e29.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5053f0f973a1b53072e94.jpg)
![](https://telegra.ph/file/774768f3a9a5b95ca2215.jpg)
32-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 5-7 ёшли болалар ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда ҳар бир таълим ташкилотларидан 5 тадан тарбияланувчилар иштирок этдилар. Мусобақалар якунига кўра 15 ва 36-сонли мактабгача таълим ташкилотларидан қатнашган жамоалар ғолибликни қўлга киритдилар.