Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАБАРЛАР ҚИСҚА САТРЛАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/55b691e3ce004b9b6d7c6.jpg)
2022-05-25 16:38:01 92
![](https://telegra.ph/file/55b691e3ce004b9b6d7c6.jpg)
Вилоятимизнинг барча жойларида бўлагани каби Қўштепа туманида ҳам “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Бугун туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов ва Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимовалар томонидан юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган онахонларга эҳтиром кўрсатилди.
![](https://telegra.ph/file/bb4252b64a8661588e630.jpg)
“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбир 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/e8650f71b00df50e09181.jpg)
7-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари, фахрий устозлар ҳамда ота-оналар иштирок этишди.
Тадбир давомида Президентимизнинг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, мактабнинг жонкуяр устозларига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/802f8d4c479d096d8ad05.jpg)
Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Э.Абдухамидов ташаббуси билан 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ўртасида стипендия жорий этилган эди. Аъло ўқиши, намунали ҳулқи билан барчага намуна бўлган 3 нафар ўқувчининг ҳар бирига 200 минг сўмдан “Етакчи стипендияси” топширилди.