Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

15 МАЙ - ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

 2022-05-15 10:13:11    273

PDF юклаш
Чоп этиш


Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.

БМТ Бош Ассанблеясининг 1993 йил 15 май кунидаги резолюциясига асосан ушбу кун бутунжаҳон оила куни (International Day of Families) деб эътироф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808 қарорига асосан 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинади.

Оила жамиятнинг асосий элементи сифатида инсоний қадриятлар, маданият ва авлодларнинг тарихий давомийлиги, барқарорлик ҳамда ривожланиш омили бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Оила туфайли давлат мустаҳкамланади ва халқнинг турмуш фаровонлиги ортади.

Ўзбек оилаларининг аксарияти ўзининг шахсий фаровонлиги тўғрисида эмас, балки оиласининг, қариндош-уруғларининг ва яқин инсонларининг, қўшниларининг омон-эсонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилишни биринчи ўринга қўяди. Бу эса, энг олий даражада маънавий қадрият, инсон қалбининг гавҳаридир.

Барчангизни 15 май – Халқаро оила куни билан чин кўнглимдан табриклайман. Ҳамиша оиламиз тинч, кўнглимиз хотиржам бўлсин!

Чексиз ҳурмат билан,

Новиков Илёс Валериевич,

Қўштепа тумани ҳокими.