Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СОЛИҚЧИ-КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ: АПРЕЛЬ ОЙИДА 192 ТА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1813e858be8cd577d6693.jpg)
2022-05-10 22:37:14 163
![](https://telegra.ph/file/1813e858be8cd577d6693.jpg)
Маълумки, Президентимиз 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида солиқ тўловчиларга амалий ёрдам бериш, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга янгича ишлашни ўргатиш, электрон хизматлар қамровини ошириш зарурлиги бўйича кўплаб вазифалар белгиланган эди.
“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил апрель ойи давомида Қўштепа тумани ДСИ томонидан 192 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 165 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.