Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭЗГУЛИК ВА ХАЙРУ САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/4d7b4deeeb2d3a9af80f2.jpg)
2022-05-01 14:00:12 172
![](https://telegra.ph/file/4d7b4deeeb2d3a9af80f2.jpg)
Муқаддас Рамазон ойи давомида юртимизда хайру саховат тадбирларини ўтказиш, муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу фазилатлар урфга айланган.
Дарҳақиқат, Қўштепа туманида ҳам рамазон ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз яшовчилар, кексалар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган хонадонларга ташриф буюрилиб, хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/ac375a0fb7858e3cf4a86.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари туманимизда истиқомат қилувчи, ўз хонадонларида оилавий болалар уйлари ташкил этган Санобархон Зокирова ҳамда Соҳиба Аминоваларнинг хонадонида бўлишиб, уларнинг холидан хабар олишди. Ушбу оилаларга хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
![](https://telegra.ph/file/7159cb172928d27f70375.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3ad0df5610e9c19b47215.jpg)
Шунингдек, “Меҳр 2” операциясида Ироқдаги уруш нуқталаридан Қўштепа туманига олиб келинган Азимов Муҳаммад Исмоилжон ўғли ва Азимов Саидбек Исмоилжон ўғлилари ҳолидан ҳам хабар олинди.
Тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, масъул идораларнинг раҳбарлари ушбу хонадонда бўлишиб, болажонларнинг бобоси Асадулло Азизов билан суҳбат ўтказдилар. Ташриф чоғида уларга ҳам хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.