Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-01-27 21:19:29    101

PDF юклаш
Чоп этиш



“Халқ сўзи” газетасининг жорий йил 22 январдаги 15-сонида Ботир Мадёровнинг “Маҳаллага эътибор шуми?” ҳамда “UzA” сайтида Муқимжон Қодировнинг “Эски масжид биносида фаолият кўрсатаётган маҳалла” сарлавҳали танқидий мақолалари чоп этилган.

 Ҳар иккала танқидий мақолада ҳам Қўштепа туманидаги “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ишлаш учун шароит умуман йўқлиги таъкидланган бўлиб, ушбу мақолалар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

 “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳақидаги танқидий мақолани ёртишда маҳалла фаолиятида фойдаланилмаётган бинолар гўёки маҳалла идорасига тегишли деб кўрсатилган ва бинонинг орқа тарафидан олинган суратлардан фойдаланилган.

Аслида маҳалла биносига тегишли хоналарда ишлаш учун шароит мавжуд. Ҳудудда табиий газ таъминоти йўқлиги сабабли мавжуд хоналар электр жиҳозлари ва вақтинчалик қурилган печкаларда иситилади.

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинига туман ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги №481 сонли қарорига асосан давлат хусусий шерикчилик асосида маҳалла комплекси қуриш учун ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилган бўлиб, ушбу қарорга асосан, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган маъмурий бино иншоотларининг 150,0 кв.м бўш ер майдонига Қўштепа тумани, “Каттаболтакўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Ариқбоши кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Сотволдиев Ахмаджон Ашуралиевич томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 феврал кунги ПҚ-4602-сонли қарори 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида давлат хусусий шерикчилик асосида икки қаватли шундан биринчи қавати “Маҳалла комплекси”, иккинчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчасини бир йил муддатда қуриб битказиш ва фойдаланишга топшириш шарти билан ер майдони танлаш ва белгиланган тартибда ажратиб бериш белгиланган бўлсада, тадбиркор Сотволдиев Ахмаджон Ашуралиевич томонидан мазкур жойда қурилиш ишлари белгиланган муддатларда бошламаганлиги сабабли, қарор бекор қилиниб “Бўстон” МФЙга янгитдан бино қуриш 2022 йил дастурида “Ҳашар хомийлик” асосида қуриб битказиш ва шу йил 2-чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram