Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-14 19:39:51    153

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 14 нафар фуқаролар 15 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда ёшлар билан ишлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар дастури” доирасида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга дастурда белгиланган режаларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари томонидан Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотида маҳаллий бюджед маблағлари ҳисобидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram