Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/803a7f307b1d6a7643b75.jpg)
2022-01-11 14:35:31 177
![](https://telegra.ph/file/803a7f307b1d6a7643b75.jpg)
Қўштепа туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тайинланган ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини олиб бормоқдалар.
Энди ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам беради, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этади. Бу орқали, янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлади.
Тумандаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидова ишни маҳалланинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб чиқишдан, ҳудудда қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммо ва масалаларни бартараф этишдан бошлади.
![](https://telegra.ph/file/5e91a94a6672cf6ef1bd3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0c498c8224d589fd49e1e.jpg)
Ҳоким ёрдамчиси Маърифатхон Саидова, маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари ва потранаж ҳамширалар иштирокида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ихтиёрий равишда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/4a972423c3c4233f5edda.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0ea02fc7b15fff543cf5a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a3a6d70d7d288be04ee85.jpg)
Тиббий кўрик давомида аҳолига соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тиббий маданиятни ошириш бўйича ҳам тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир хонадонда сўровномалар ўтказилмоқда. Хонадонма-хонадон юрилиб, аҳолининг ижтимоий ҳолати ҳоким ёрдамчиси иштирокида ўрганилмоқда. Оилаларнинг даромад манбаи, фуқароларнинг тадбиркорлик юритишига бўлган иштиёқи ва кўникмалари қайд этилмоқда.