Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f298652f1fb640de3dd2b.jpg)
2022-01-06 18:01:33 115
![](https://telegra.ph/file/f298652f1fb640de3dd2b.jpg)
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/90f161866eef20336b88c.jpg)
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
![](https://telegra.ph/file/489f245f0ac13e9ee589f.jpg)
Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Шаропов олиб борди.
Сессия кун тартибига битта масала, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видео селектор йиғилишининг 55-сонли баёни ижросини Қўштепа туманида таъминлаш тўғрисида” ги масала кўриб чиқилди.
![](https://telegra.ph/file/9e51da8a37ce039c49568.jpg)
“Қўштепа туманининг 2022 йилги хизматлар соҳасини ривожлантириш Дастури”нинг муҳокамаси ва тасдиғи юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Юнусовнинг ахбороти тингланди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шунингдек, кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.