Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#СЕМИНАР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d65f886403921ef8ceecf.jpg)
2022-01-06 08:34:38 102
![](https://telegra.ph/file/d65f886403921ef8ceecf.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда хал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши баёни топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичини шакиллантириш ва уни юритиш бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъул ходимлари қатнашдилар.
Соҳа мутахассисларига “Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичини шакиллантириш механизмлари, тартиблари ва йўналишлари батафсил тушунтирилди.
![](https://telegra.ph/file/0e30bfae9ee2f4f05a750.jpg)
Семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи З.Комилов ҳамда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдиновалар иштирок этишди.