Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЁҲАТ БАРЧА ЎҚУВЧИЛАРГА МАНЗУР БЎЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6e3b836e9b8127a18aa6c.jpg)
2021-12-20 13:17:42 146
![](https://telegra.ph/file/6e3b836e9b8127a18aa6c.jpg)
Халқ таълим вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун шароитлар яратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, касбининг ўз устаси бўлиб улғайишлари учун сифатли таълим олишлари ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Ўқувчиларни касб-ҳунарларга йўналтириш мақсадида вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, нуфузли ташкилотлар, ҳунармандчилик марказлари ва тарихий музейларга саёҳатлар уюштириб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/4736ebb13dc2d4eed190b.jpg)
Қўштепа туманидаги 7-12 умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчилари устозлари билан Марғилон шаҳридаги “Ҳунармандлар маркази”да фаолият олиб бораётган “Исмоилжон гиламлари” тўқимачилик марказига саёҳат боришди.
Саёҳатда ўқувчилар ипакчилик санъати сир-асрорлари билан яқиндан танишдилар.
Ўқувчилар ўзлари қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоблар олдилар.
Ушбу саёҳат барча ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.