Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ЯНА БИТТА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ОЧИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/21ee8bf5aeef087fa0766.jpg)
2021-11-26 18:22:13 181
![](https://telegra.ph/file/21ee8bf5aeef087fa0766.jpg)
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини, Исфайрамсой кўчаси, 74-уйда яшовчи Сохибахон Аминова ва унинг турмуш ўртоғи савобли ишга қўл урди. Улар Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан 5 нафар қизларни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.
Оилавий болалар уйи очилиш маросимида Фарғона вилоят Миллий гвардия бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
![](https://telegra.ph/file/2d9d00f5d8404c9f003e4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/121eb37bca12e35be5df3.jpg)
Тадбир иштирокчилари хонадон эгаларига бошлаган ушбу олийжаноб ишларига муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирди.
Хонадон соҳибларига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари, қизларга компютер жамланмалари ва турли совғалар берилди.