Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/140c9bf454ba29c51512c.jpg)
2021-11-26 15:59:42 134
![](https://telegra.ph/file/140c9bf454ba29c51512c.jpg)
Ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа туманида яшовчи фуқаронинг “Электр ва газ ўчмайди деган ваъдалар қаерда қолди?” деб номланган видео мурожаати тарқатилди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан мурожаат қиляпмиз. Газ жуда пасайиб кетган. Чироқ ҳам кўп ўчяпти. Газ ва электр таъминотини яхшилаб беришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат “Ҳудудгаз” Фарғона филиали масъулияти чекланган жамияти Қўштепа тумани бўлими ва туман электр таъминоти корхонаси мутасаддилари томонидан жойига бориб, мурожаатчи иштирокида ўрганилди.
Мурожаат Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини, Наврўз кўчаси, 12-уйда яшовчи Мохигул Абдуллаева томонидан йўлланган бўлиб, масъул идораларнинг мутасаддилари мурожаатчи билан суҳбат ўтказиб, холат бўйича изоҳ бердилар.
Об-ҳавонинг совуши муносабати билан Наврўз кўчасида маълум муддат газ босими пасайиб кетган. Лекин, орадан уч кун ўтиб, табиий газ қониқарли даражага келган. Мурожаатчи Мохигул Абдуллаева ҳам ҳозирда хонадонидаги табиий газни қониқарли холатда эканлигини тасдиқлаган.
Мохигул Абдуллаеванинг хонадони ПС”Саткак” 110/35/10 кВдан чиқувчи “Сармозор” 10 кВ узатмасидаги ТП-82/100 кВАдан электр энергияси билан таъминланади.
“Сармозор” узатмасида энерготизимда қувват танқислиги вақтларида чеклов киритилиши сабабли узилишлар бўлган. 23 ноябрь кунидан тумандаги барача узатмаларда чеклов жорий этиш бекор қилиниб, шу кундан узлуксиз электр энергияси етказиб берилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.