Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0c9d2e54836a29866d72a.jpg)
2021-11-24 17:59:46 116
![](https://telegra.ph/file/0c9d2e54836a29866d72a.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 38-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/440d61da90b7fee5ffd56.jpg)
20-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/8b479b38260efe34f77dd.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ўзбекистон” шифокор хизмат уйида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга аҳоли томонидан бўлган чақирувларга муассаса ходимлари белгиланган муддатда етиб боришларини таъминлаш юзасидан ўзининг тегишли топшириқларини берди.
![](https://telegra.ph/file/2bd08e1abe767423ffcf7.jpg)
Шунингдек, Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Шодиёна нурли файз” оилавий корхонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.