Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ” ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАР БИЛАН СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/cfba09d59ddaec78b5a6f.jpg)
2021-11-13 15:51:25 259
![](https://telegra.ph/file/cfba09d59ddaec78b5a6f.jpg)
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидан У.Ярбеков, Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоевлар раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қўштепа туманига ташриф буюриб, туман ҳокими И.Новиков иштирокида тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳоким ёрдамчиси лавозимига танлаб олинган 65 нафардан зиёд номзодлар билан суҳбат ўтказди.
![](https://telegra.ph/file/7aff9ed5c1b4fb3d4e84e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9bab0787cfff478518168.jpg)
Суҳбат давомида янги ташкил этилган ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари, кундалик иш тартиби, меҳнат шароитлари ҳақида сўз юритилди.
![](https://telegra.ph/file/e21ad8b9ecc3131ed7b89.jpg)
![](https://telegra.ph/file/42d81d021ea05e389b3ef.jpg)
Иштирокчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг салоҳияти, билим ва кўникмалари ҳам баҳоланди.
![](https://telegra.ph/file/10c9c049aea6613aee105.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a11fc5f7494d26716b852.jpg)
![](https://telegra.ph/file/82858c053ad7e99dbcde3.jpg)
Шуни такидлаш жоизки, бўлиб ўтган суҳбат жараёнлари Президентимизнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси асосида ташкил этилди.