Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/91a5c5855bd62f2f38fde.jpg)
2021-11-12 21:54:22 149
![](https://telegra.ph/file/91a5c5855bd62f2f38fde.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгаши томонидан кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, вилоятимизнинг диққатга сазавор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда.
Ойлик доирасида Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ кексалар ва нуронийлар Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасига ва Боғдод туманида янги барпо этилган шаҳарчага бордилар. Саёхат давомида кексалар ва нуронийлар мароқли дам олиб қайтдилар.
“Кексалар учун туризм ойлиги” туманимиз бўйлаб давом этмоқда.