Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК» БОШЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5bfc7139f15c1f11903c6.jpg)
2021-11-03 14:36:10 163
![](https://telegra.ph/file/5bfc7139f15c1f11903c6.jpg)
Бугун эрта тонгдан Қўштепа туманида туман ҳокими И.Новиков раҳбарлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида дарахт экиш акцияси бошланди.
![](https://telegra.ph/file/2f2aaa05ee3362eb77216.jpg)
![](https://telegra.ph/file/497233a336e5f8744fc0a.jpg)
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида қўштепаликлар ҳам дарахт экишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
![](https://telegra.ph/file/e0055d8491f2a6fcf4f47.jpg)
Қўштепа туманида жорий йилнинг ноябрь ойида ҳамда келгуси йил баҳор мавсумида тут, павлония, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилиши режалаштирилган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.