Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f406645a694688d9db665.jpg)
2021-11-02 19:53:01 144
![](https://telegra.ph/file/f406645a694688d9db665.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 47-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/086e982b7a067e5b890bb.jpg)
Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/580e7ac0476683ca2e157.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 96-сонли оилавий поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман раҳбари томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/a5ad64341d96ed1ec1099.jpg)
Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Оязимхон” оилавий корхонаси фаолияти ўрганилиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/c6fd420b7eb825d2970be.jpg)
Туман раҳбари Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини Пойтахт кўчасида яшовчи “Аёллар дафтари”да турувчи Л.Олимованинг хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш уйида хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга хонадонда олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинида хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.