Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КАМРОН ПОЯБЗАЛ” ОИЛАВИЙ КОРХОНАСИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/37c17a0c7b8b540b75727.jpg)
2021-11-01 10:12:32 195
![](https://telegra.ph/file/37c17a0c7b8b540b75727.jpg)
Қўштепа туманидаги “Камрон Поябзал” оилавий корхонаси томонидан “Поябзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 5,0 млрд сўмни ташкил қилади. Ушбу лойиҳа ишга тушгач 100 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланди.
![](https://telegra.ph/file/6940706aea1701e5fd6a7.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0fb5dc04bf035f649cf70.jpg)
“Камрон Поябзал” оилавий корхонаси замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Йилига 200 минг жуфт поябзал ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ шу ернинг ўзида амалга оширилади.
![](https://telegra.ph/file/c839402c4058d46cd7ac4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/fb7dcc0fa51bec0d444f9.jpg)
Ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Тожикистон, Қирғизистон ҳамда бошқа ҳамдўстлик давлатларига экспорт қилинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/e6c0d1446faadb6f24712.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6d058665347d2b3ee1139.jpg)
Келгусида корхона томонидан маҳсулотлар турларини кўпайтириш ҳамда қўшимча янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.