Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/d352a3ee6b78c10c42cb0.jpg)
2021-10-21 16:45:56 217
![](https://telegra.ph/file/d352a3ee6b78c10c42cb0.jpg)
Маълумки, юртимиз бўйлаб ҳар йили 21 октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Ушбу санада она тилимизга “Давлат тили” мақоми берилди ҳамда Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
Тил байрами муносабати билан Қўштепа тумани ҳокимлигининг ташаббусига мувофиқ туманимиздаги 2-ИДУМИда “Тил – миллат кўзгуси!” шиори остида адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/f3f32a6b8a937639c5a34.jpg)
![](https://telegra.ph/file/17177615c02a3023d26a6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7651afb630b823028998f.jpg)
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Х.Каримова, туман ҳокимлиги масъуллари, Халқ таълими бўлимининг устоз-мураббийлари ва ўқувчилари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/a7b161c05b2f0228b671e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/85287a56d27b8bf1d5e77.jpg)
Тадбирда туман ҳокими сўз олиб, тадбир иштирокчиларини “Ўзбек тили байрами куни” билан табриклаб, бир гуруҳ фаол устозлар ҳамда ўқувчиларга “Фахрий ёрлиқ” ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширди
![](https://telegra.ph/file/c6701c32aa39db5ce64a6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f6f0c289e3d1475c56a8d.jpg)
Тадбирда ўзбек тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётида ва халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини тубдан ошириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялаш, Она тилига эътиборни, меҳр-муҳаббатни кучайтириш, тилимизни мукаммал билишга, миллий ўзликни англашга, қадриятларни эъзозлашга ўргатиш, Она тили миллат маънавиятининг кўзгуси эканлиги эътироф этилди.
![](https://telegra.ph/file/a0740256b7ebf34f6df55.jpg)
Туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ва мактаб ўқувчилари ижросида янграган мумтоз наволар тадбирга янада шукуҳ бағишлади.
![](https://telegra.ph/file/5eb56084ae6f0000097de.jpg)
Шунингдек, бугун туман ҳокими И.Новиков 2-ИДУМИдаги кутубхонада бўлиб, Ахборот-кутубхона маркази томонидан китоблар тақдимотида иштирок этди. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари туман ҳокими ҳамда тадбир қатнашчиларига охирги пайтда чоп этилган янги бадиий адабиётлар кўргазмасини тақдим этдилар. Қатнашчиларга Ахборот-кутубхона марказидаги китоблар фонди, кутубхонага аъзолар бўйича маълумот бериб ўтдилар. Туман ҳокими кутубхонага ўқувчиларни яна-да кўпроқ жалб қилиш юзасидан керакли тавсияларни бериб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.