Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-20 20:06:24    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

13-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


25-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Оқтепа” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида З.Мамтқулова томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.


Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида олиб борилаётган шағаллаштириш ишлари билан танишган туман ҳокими ушбу кўчада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан секторлар фаолиятини ташкил этилиши натижасида жойларда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган кўплаб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ижобий ҳал этилишида амалий самарага эришилаётганлигини такидлади. Келгусида бундай ободонлаштириш ишлари кўламини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram