Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-12 20:47:17    187

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 41 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.


Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро М.Бобоевнинг мурожаатида кўтарилган масалалар мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида жойида ўрганиб чиқилди. Масъул раҳбарларга мурожаатда кўтарилган кўчаларни шағаллаштириш ишларини 10 кун муддатда якунлаш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминотини яхшилаш ва асфалтлаштириш ишларини манзилли дастурга киритиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокими Халқ таълими бўлимига қарашли 32-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман раҳбари масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.


17-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ҳамда болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга муассасада олиб борилаётган таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли бажарилишини таъминлаш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, шунингдек, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Ватан маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Катта болтакўллик Ўктамхон” деҳқон ҳўжалиги томонидан ташкил этилган паррандачилик фермаси фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича амалга оширилаган ишлар” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram