Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-11 20:12:27    127

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосалари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Қабулда жами 25 нафар жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг муаммолари билан иштирок этдилар.

Сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати диққат билан тингланиб, масалаларга ечим топиш чоралари кўрилди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилиш учун корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.   


Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тадбиркорлар уйида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 6 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

26-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.


16-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокими тиббиёт бирлашмасига қарашли “Янгиобод” шифокор хизмат уйида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram