Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 177 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ 4-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИ МУКАММАЛ ТАЪМИРДАН ЧИҚАРИЛДИ

×

 2021-10-11 19:45:36    241

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактаби 2 млрд 150 млн сўмга мукаммал таъмирланди.

Бугунги замон талаби асосида дид билан таъмирланган мактаб нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар қувончига ҳам сабаб бўлди.

Таъмирдан сўнг янги қиёфага эга бўлган мактабнинг фан хоналари тўлиқ янги мебеллар ва жиҳозлар билан ҳам таъминланди.

Энди болажонлар мукаммал таъмирдан чиқарилиб, замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилган жонажон мактабларида билим олишни давом эттирадилар.  


Бугун ушбу мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, масъул идоралар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этдилар. 

Тадбирда И.Новиков сўзга чиқиб, ўқувчилар ва ўқитувчиларни янгиланган мактаб биноси билан табриклади. Юртимизда ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши учун Президентимиз томонидан алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётганини таъкидлади.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.


Мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фаоллари мактаб таъмири учун миннатдорлик билдирдилар.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram