Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
4-10 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛАДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e1160de25d9ebb03eca5a.jpg)
2021-10-04 12:17:09 159
![](https://telegra.ph/file/e1160de25d9ebb03eca5a.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилди.
Хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан бугун 15-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш бўйича туманимизда истиқомат қилувчи фаол нуроний отахон ва онахонларимиз иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/db7fc9ec2601502c7f6be.jpg)
Шунингдек, тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари Ж.Каримов, Шарқий ҳарбий округ маъсул ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳам қатнашдилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш бўйича тадбир иштирокчиларига тушунча ва топшириқлар берди.
Тадбир сўнгида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун дилтортар куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги