Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5eb7fa5313343c7d6b80a.jpg)
2021-09-27 20:40:10 139
Жорий йил 23 сентябр куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Деҳқонобод ҚФЙдан ёзмоқдамиз. Сиҳатгоҳ кўчасидан оқиб ўтган катта ариқ йиллар давомида қаровсиз қолмоқда. 3 та қишлоқ ахолиси томорқасини суғора олмаяпти. Ариқ бўйига ўзбошимчалик билан дарахтлар ҳам экилган. Ариқ тозаланиб катта сойга уланса бас, сувдан қийинчилик бўлмайди...” – дея шикоят қилинган.
Ушбу танқидий мурожаат Қўштепа тумани ирригация бўлими мутахассислари ва “Деҳқонобод” МФЙ раиси Х.Сидиқовлар иштирокида ўрганилди.
Мурожаатда “Сиҳатгоҳ” кўчасидан оқиб ўтувчи ички ариқ тилга олинган бўлиб, ушбу ариқ маҳаллада ўтказилган ҳашарларда тозаланиб келинган. Шунингдек, фуқаролар томонидан ҳар хил турдаги дарахтлар ариқнинг икки четига экиб ташланган.
Танқидда тилга олинган муаммони бартараф этиш учун энг аввало фуқаролар томонидан экилган дарахтларни олиб ташланиши, сувнинг равон юриши учун қайта ҳашар ўтказиш кераклиги юзасидан “Сиҳатгоҳ” кўчасида истиқомат қилувчиларга тушунтириш берилганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг