Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fc90fbfac4807707803ef.jpg)
2021-09-24 09:14:16 123
Қўштепа туманидаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳамда тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ҳамкорликда оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш, номуроса оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш, хотин-қизларни кийиниш ва муомала маданиятида миллийликни тарғиб қилиш, хонадон ва маҳаллаларни ободонлаштириш масалаларида хонадонлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда тарғибот ва полфилактик тадбирларни давом эттирмоқдалар. Бу тадбирлар туманимиздаги барча маҳаллаларда олиб борилмоқда.
Тарғибот ишларида ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда фаоллик кўрсатаётган отинойиларимиз миллий бойлигимиз бўлган пахта йиғим теримида ҳам ташаббус билан чиқиб, туманимизнинг пахта хирмонларини юксалишида ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқдалар.
48 нафар отинойилар кеча “Қумтепа Қамиштепа” ММТП ҳудудидаги “Ҳаётжон Исмоилжон” фермер хўжалигида пахта тердилар. Туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова пахта даларида бўлиб кўнгилли отинойиларга эсдалик совғаларини улашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг