Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1a585fd9b36c567ff4648.jpg)
2021-09-15 20:10:10 137
![](https://telegra.ph/file/1a585fd9b36c567ff4648.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган 4-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/c5fda1f817c955a5a5c86.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b0a6116d1be0e21ad0795.jpg)
“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Дастури асосида янги қурилаётган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман аҳолисини арзон ва барча қулайликларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўш турган бино-иншоотларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Пудратчи ташкилот раҳбариларига таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/df2bdf883664908bc037a.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида 33-умумтаълим мактабида участка сайлов комиссия аъзолари учун ўқув семинар бўлиб ўтди. Мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгинган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан туман раҳбари томонидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/bbbe9925b43475b790f0e.jpg)
Тадбиркор Р.Назарова томонидан “Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, тадбиркорга қурилиш ишларини якунлаш ҳамда “Конституциямизнинг 28 йилли”ги байрами арафасида фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/63801bfed4dd4ac120d8d.jpg)
Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 37-умумтаълим мактабида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида “Қувирбоши” маҳалла фуқаролар йиғини Шижоаткор кўчасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-модда 2-қисми билан содир этилган жиноят юзасидан муҳокама ўтказилди.Туман ҳокими И.Новиков ҳамда туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевлар томонидан ушбу жиноятни содир этилишига имкон яратиб берган маҳалла фаолларига юқоридагига ўхшаш жиноятлар ҳамда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги