Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/62563710ff598bd0e6e78.jpg)
2021-09-14 20:36:24 115
![](https://telegra.ph/file/62563710ff598bd0e6e78.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш, участка сайлов комиссия аъзоларини сайловга оид қонунчиликлар билан таништириш ҳамда сиёсий билимларини ошириш мақсадида 11-умумтаълим мактабида ҳамда “Ёшлар маркази”да участка сайлов комиссия аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинар жараёни билан танишди. Мутасадди раҳбарларга ўтказилаётган ўқув семинарлар самарадорлигини ошириш ҳамда тингловчилар билим савиясини белгиланган тартибда синовдан ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/f98530db38cc4b25940f6.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0f5cfaf5434fd2ad6d106.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9b70c950b53ef372df8cf.jpg)
17-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари ўрганилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/b1ac04a0aa8e097bb0516.jpg)
2-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/72d055a31e2fc0ea609cc.jpg)
Тадбиркор Х.Абдупаттоев томонидан “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган поябзал цехи фаолияти билан танишилди. Тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги