Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 269 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

# ЖАРАЁН

×

 2021-09-11 18:23:24    130

PDF юклаш
Чоп этиш



Туман географик объектларни номлаш ва қайта номлаш комиссияси аъзолари туман ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов ҳамда дин ишлари қўмитаси Қўштепа туман вакили С.Нуриддиновлар томонидан, вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 17 августдаги 197/01-49-сонли йиғилиш баёнида кўрсатилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси натижадорлигини ўрганиш бўйича “Соҳибкор” маҳалласида, маҳалла раиси ва ўринбосари иштирокида назорат ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш ишлари давомида маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчаларнинг жойлашуви, кўча номларини давлат реестрида мавжудлиги, кўчаларга номлари ёзилган пешлавҳаларнинг ўрнатилганлиги ўрганилди.


Маҳалла фуқаролар йиғинларида номлари ўзгартирилган кўча номларини лотин ёзувида, тартиб рақами билан бирга ўрнатилганлигига эътибор берилди. Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Юқори Ўқчи маҳалласида аҳолини зичлиги, маҳаллада бир нечта кўчаларга бир хил кўча номи берилганлиги аҳолини эътирозига сабаб бўлган. Шу мақсадда, янги ташкил этилган 3 та кўчаларга янги номлар бериш тақозо этди ва маҳалла фаоллари билан келишилган ҳолда туман ҳокимлигига илтимоснома тақдим этилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram