Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 282 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПАРАЛИМПИЯ РЕКОРДИНИ ЎРНАТГАН ЁРҚИНБЕК ОДИЛОВ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2021-09-11 14:58:05    189

PDF юклаш
Чоп этиш



Барчамизга маълумки, XVI Паралимпия мусобақалари жорий йил 24 августдан 5 сентябргача Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтди. 

Ушбу мусобақаларда Паралимпиячиларимиз юксак матонат ва маҳорат кўрсатиб, 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Умумий ҳисобда мамлакатимиз терма жамоаси 160 дан зиёд давлатлар ўртасида ўн олтинчи, Осиё қитъаси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида тўртинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни эгаллади.

XVI Паралимпия мусобақаларида туманимизнинг “Шомирза” маҳалласида яшовчи Ёрқинбек Одилов ҳам иштирок этди.

Паралимпиада ўйинларига жўнаб кетишдан аввал пара-енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов ОАВларига берган интервюсида шундай деган эди:

- “Худо хоҳласа, юртимиз байроғини баланд кўтариб, ёруғ юз билан қайтиш мақсадидамиз. Ҳозирда энг асосий вазифамиз Токио паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритиш. Тайёргарлик жараёнлари профессионал тарзда олиб борилди. Карантин сабаб юзага келган бир йиллик танаффус вақтида ҳам анчагина тайёргарлик кўрдик. Лицензияларимиз сони ҳам кўп. Ўзбекистон миллий жамоаси медаллар ҳисобига кўра, юқорироқ поғоналарда бўлиши кутилмоқда”.

21 ёшли спортчи бўлиб ўтган мусобақаларда жуда фаол иштирок этди. Пара енгил атлетиканинг F57 классида найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Ёрқинбек Одилов 47.52 метр натижани кўрсатди ва Паралимпия рекордини ўрнатди.

Афсуски, спортчимизга ушбу рекорд ҳам камлик қилди. Ёрқинбек Одилов мусобақани 4-ўринда якунлади.


Мусобақаларни якунлаб ўз юртимизга қайтган Ёрқинбек Одилов бугун оиласига бағрига кириб келди. Матонатли ва жасоратли паралимпиячини  маҳалла аҳли ва яқин инсонлари карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.


Бугун энг яхши тилаклар, дуолар, куй-қўшиқлар Ёрқинбек Одилов ва унинг ота-онасининг шарафига бўлди. Спортчига иззат-икром кўрсатилди.


Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, туманимиздаги масъул идора раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Туман ҳокими И.Новиков Ёрқинбек Одиловни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унинг мураббийи ва ота-онасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбирда Ёрқинбек Одиловга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаси ва “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги              


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram