Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОТИНОЙИЛАР ҲАШАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/b8e3c22d1fc4bcfc09497.jpg)
2021-09-09 23:12:50 152
![](https://telegra.ph/file/b8e3c22d1fc4bcfc09497.jpg)
Эрта баҳорда ерга умид билан уруғ қадаган деҳқонларимиз бугун йиғим терим палласидалар. Оқ олтин хирмонига ўз хиссаларини қўшиш мақсадида туманимиздаги 14 нафар кўнгилли отинойиларимиз “Файзли Одил Махмуд” фермер хўжалигига ҳашарга чиқиб, пахта-йиғим теримида фаол қатнашдилар. Ўртача ҳисобда 80-90 килограммдан пахта терган отинойилар юртимиз оқ олтин хирмонига ўз хиссаларини қўшиб, бугунги кунларини яхши кайфиятда ўтказдилар.
![](https://telegra.ph/file/b90e1f1ecb1653b6e04f1.jpg)
Аслини олганда, кўримсизгина кўринган пахта чигити - уруғидан деҳқон меҳнати, ҳунарманд заковати билан шундай кўримсиз ҳолатдан турли хил рангдаги, кўринишдаги матоларга айланиши бу бир мўжизадек гап. Пахта етиштиришдаги машаққат қанчалар савобли бўлса, уни йиғиб-теришдаги машаққат ҳам шунчалар савобли, негаки, пахта толасидан сифатли матолар ишлаб чиқарилади ва халқимизга етказиб берилади. Либос нафақат иссиқ - совуқ ҳаводан ҳимояланиш учун, балки бекитилиши лозим бўлган жойларни бекитиш учун ҳам инсонларга манфаат етказади. Биз отинойиларимиз билан шундай савобли, масъулиятли ишда ўз ҳиссамизни қўшганимиздан жуда ҳам мамнун бўлдик.
М.Ўрмонова,
Қўштепа тумани бош отинойиси