Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 277 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУСОБАҚА “КУРАШ КУНИ”ГА БАҒИШЛАБ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-09-09 22:12:58    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Туризм ва спорт бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 6-cентябр “Кураш куни” муносабати билан Туризм ва спорт бўлими, Кураш бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида спортнинг кураш тури бўйича БЎСМ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақаларда жами 100 нафарга яқин спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақанинг очилиш қисмида Ёшлар масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари A.Юсупов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони бўйича туманимизда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. 


Шунингдек, тадбирда сўз олган Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Ғ.Юлдашев, туман кураш бўлими ижрочи директори Р.Саидовлар туманимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга тўхталиб, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини такидладилар.

Мусобақа бошланишидан аввал бош хакам спорт мактаби тренери Х.Масаидов спортчиларга мусобақа қоидаларини яна бир бор тушунтириб ўтди. Шундан сўнг мусобақа бошланди ва 7 та вазн тоифалари бўйича бўлиб ўтди. Мусобақа олимпия усулида ўтказилиб, ҳар бир спортчи бир вазн тоифасида қатнашдилар. Мусобақа хакамлар томонидан одилона бошқариб борилди.


Мусобақа ғолиблари Туризм ва спорт бўлими, Кураш бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда хомийлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram