Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 263 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОТИН-ҚИЗЛАР ЖАМОАТЧИЛИК КЕГАШИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-09-08 17:24:38    195

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда туман Хотин-қизлар жамоатчилик Кегаши вакиллари ҳамкорлигида Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-умумтаълим мактабининг 9-синф қизлари, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлар, 14-умумтаълим мактабининг мутасадди раҳбарлари ва 10-синф ўқувчилари иштирокида суҳбатлар ўтказилди.



Тадбирлар давомида хотин-қизларнинг шарқона кийиниш ва муомала маданияти, ёшларни ўқиб илм олишлари, ўзлари қизиққан касб ҳунар эгаси бўлишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда унутилмас қадрият ва анъаналаримиз ҳақида сўз борди.

Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р.Исақов билан фарзандлари таъминоти учун ажратилган алимент тўловини ўз вақтида тўлаш, уларни холидан хабар олиш ҳамда оиласини тиклаш юзасидан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида отадан фарзандларининг таъминоти учун белгиланган тартибда 500 минг сўм алимент пули аёлига олиб берилди.


Шунингдек, Қўштепа туманидаги мусиқа ва санъат мактабининг маънавият залида хотин-қизларнинг кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солиш, муаммоли оилалар ва хотин-қизлар билан ишлашда Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари олдида турган долзарб вазифалар ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар тарғибот гуруҳлари таркибини қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда асосий эътибор хотин-қизлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram