Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

×

 2021-09-06 12:26:15    139

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Қўштепа туманидаги 50 та давлат умумтаълим муассасаларида “Билимлар куни”га бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирларда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди идора раҳбарлари, шунингдек, Халқ таълими бўлими раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирок этдилар.


Тадбирда сўз олган туман раҳбари мактаб ходимларини, ота-оналар ва ўқувчиларни янги ўқув йили бошланиши билан қутлаб, ўқувчиларни яратилаётган барча шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда пухта билим олишга чақирди.


Шу билан бирга, туман ҳокими 7-мактабнинг 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси”ни, қолаверса, юртимиздаги турли спорт мусобоқаларида ғолибликни қўлга киритиб келаётган ўқувчиларга спорт анжомларини топширди.


Ушбу мактабнинг ўқувчиси М.Вахобжонова спортнинг кикбоксинг тури бўйича турли мусобақаларда қатнашиб ғолибликни қўлга киритиб келмоқда. Хабарингиз бор яқинда бир гуруҳ юртдошларимиз “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида М.Вахобжонова ҳам бор эди. У мусобақаларда бўлгани учун туман ҳокимлигида ўтказилган тақдирлаш маросимида қатнаша олмаган эди. Бугун ушбу кўкрак нишонини М.Вахобжоновага туман ҳокими И.Новиков тантанали равишда топширди. 


Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.


Бу йил 7-умумтаълим мактаби таъмирланди. Инвестиция давлат дастури асосида 330 ўринли бино қуриб битказилди. “Билимлар куни”га бағишланган тантанали тадбирдан сўнг туман ҳокими ва тадбир иштирокчилари мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар барча умумтаълим мактабларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларда корхона, ташкилот, муассасалар вакиллари, тарғиботчилар, кенг жамоатчилик, депутатлар иштирок этдилар.                                                

Қўштепа тумани ҳокимлиги




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram