Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЁЛЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ
2021-08-04 13:37:24 179
Қўштепа туманидаги Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида Йўлдошобод ва Қайрағоч маҳаллаларида истиқомат қилувчи 22 нафар муаммоли, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдир.
Тадбирда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва вилоят “Меҳржон” Аёллар ва Болалар маркази томонидан ташкил қилинган юридик маркази ҳуқуқшуноси Ш.Абдураззоқовалар иштирок этишди.
Мулоқот чоғида иштирокчиларга давлатимиз томонидан хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмак бериш, зўравонлик ва тайзиқлардан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги масалаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг ижтимоий нафақа, имтиёзли уй-жой олиш, мулкий низолар, оилавий келишмовчиликлар масаласидаги сўровлари эшитилиб, мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги