Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 201 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-08-03 18:22:01    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссия аъзоларини ўқитиш мақсадида сектор штабларида ташкил этилган ўқув хоналарини жихозлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга тингловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини биносида Нурафшон ва Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинлари, 49-умумтаълим мактабида Эшонгузар ва Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, шунингдек, масъул раҳбарлар иштирокида туманда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабида бўлган сектор раҳбари муассасада “Инвестиция” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди. Шунингдек, пахта майдонларида фаолият олиб бораётган ишчиларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram