Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛИАКБАР ЎЗ ОИЛАСИ, ЎЗ “ОНАСИ” БАҒРИГА ҚАЙТДИ
2021-07-31 16:47:57 189
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бир неча тузилмалари йўлга қўйилган. Хусусан, айни кунда юртимиздаги 13 та Болалар уйида 560 нафар, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчасида 1 минг 823 нафар, 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Бундан ташқари, 79 минг нафар болалар ҳомийлик, васийлик ва оила патронати қарамоғига олинган. Уларнинг таълим-тарбияси, уй ва иш билан таъминланиш масалалари ҳамиша давлатимиз эътиборида.
Президентимиз раислигида 28 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу масала кун тартибида таҳлил қилингани бежиз эмас. Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш ҳукуматимиз ғамхўрлиги остида юксак босқичга кўтарилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг видиоселекторда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 1-сонли Болалар уйида тарбияланаётган Қўштепа туманида туғилган вояга етмаган Тилаволдиев Алиакбар Одил ўғли ўз яқинлари бағрига қайтарилди.
Алиакбар Тилаволдиев ўзининг яқин қариндоши “Гармдон” маҳалласида яшовчи Маъмурахон Махмудовага васийлик белгиланиб, шу куннинг ўзида янги ва чинакам оиласига қайтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги