Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ДАВРА СУҲБАТИ
2021-07-06 15:19:22 165
Қўштепа туманидаги 4-сектор штабида Хўжақишлоқ, Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 24 нафар муаммоли, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар учун уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлигини, ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, вилоят “Мехржон” Аёллар ва Болалар маркази томонидан ташкил қилинган юридик маркази ҳуқуқшуноси Ш.Абдураззоқовалар иштирок этди.
Мулоқот иштирокчиларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмак бериш, зўравонлик ва тайзиқлардан химоя қилиш, гендер тенглиги масалаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида содда ҳақчил тилда маълумот ва тушунчалар берилди.
Иштирокчиларнинг ижтимоий нафақа, имтиёзли уй-жой олиш, мулкий низолар, оилавий келишмовчиликлар масаласидаги сўровлари эшитилиб, соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий масалаҳатлар ва тавсиялар берилди.
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ