Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ: ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРАМИЗ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fcdb948df9ff58158cd94.jpg)
2021-06-29 20:41:28 100
![](https://telegra.ph/file/fcdb948df9ff58158cd94.jpg)
Бугун Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғинида 38 нафар муаммоли, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар билан уларнинг муаммоларини ўрганиш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлигини, ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова, вилоят “Меҳржон” Аёллар ва Болалар маркази томонидан ташкил қилинган юридик марказ ҳуқуқшуноси Ш.Абдураззоқова, туман ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Д.Вахаповалар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/3a11fca480c334c360605.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ff5741a6fba3fa2d2751b.jpg)
Мулоқот иштирокчиларига давлатимиз томонидан хотин-қизларимизни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмак бериш, зўравонлик ва тайзиқлардан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги масалаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида содда ҳақчил тилда маълумот ва тушунчалар берилди.
Хотин-қизларнинг ижтимоий нафақа, имтиёзли уй-жой олиш, мулкий низолар, оилавий келишмовчиликлар масаласидаги сўровлари эшитилиб, соҳа мутахассислари томонидан ҳуқуқий масалаҳатлар ва тавсиялар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.