Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2021-06-12 18:16:38 159
Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги 18-сонли мактабгача таълим муассасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришлар юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда мактабгача таълим муассасаси ходимларига мазкур йўналишда жорий этилган давлат хизматларидан фойдаланиш усуллари тўғрисида тушунчалар берилди ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.
Шунингдек, тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларга “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Амалиёт билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилган семинарда мутахассислар томонидан тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон рақамли имзо, СТИР олиш жараёнини амалда кўрсатиб берди.
Шу билан биргаликда, id.egov.uz дастурида рўйхатдан ўтиш, my.gov.uz порталидаги хизматлардан фойдаланиш тартиблари ва улардаги имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази.