Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-06-10 22:26:27 268
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман раҳбари томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 35-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг банлигини таъминлаш, тадбиркорллик йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “GRAF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида бўлган туман раҳбари корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини ва экспортни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш бўйича қўшимча ишлар олиш юзасидан ўз таклифларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.