Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУДЬЯЛАР САЙЁР ҚАБУЛДА
2021-06-07 22:56:15 216
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Б.Вахобов, ишчи гуруҳ раҳбари вилоят маъмурий судининг судьяси Н.Хаджиматов ҳамда гуруҳ аъзолари вилоят судининг судьяси Ф.Хатамкулов, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов ва жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг раиси А.Эргашевлар томонидан Қўштепа туманида сайёр қабул ўтказилди.
2-сектор ҳудудидаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган сайёр қабулда 10 нафар, 3-сектор ҳудудидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган сайёр қабулда 10 нафардан зиёд фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, бундан кейин ҳам судлар томонидан сайёр қабуллар ўтказиш белгиланган бўлиб, навбатдаги қабул жорий йил 19 июнь куни 4-сектор ҳудудидаги Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 9-сонли мактаб биносида ўтказиш режалаштирилган.
Достонбек ХОЛМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг девонхона мудири.